Мирзиёев янги байрамни жорий этди

© Пресс-служба президента РУзЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Август ойининг биринчи якшанбаси "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида" фармонни имзолади, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24".

Хабарда айтилишича ҳужжат соҳа мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда соҳада меҳнат қилаётган кенг жамоатчиликнинг таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

Электровоз O'ZEL-0204 - Sputnik Ўзбекистон
Урганч-Хива темир йўл линияси 2017-2018 йиллар оралиғида ишга тушади
Ҳужжатда 2017 йилдан бошлаб август ойининг биринчи якшанба куни "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни" деб эълон қилиниши назарда тутилган.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, мутасадди вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва ташкилотлар "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни"ни соҳага мос тарзда, тантанали равишда ўтказишни таъминласинлар.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига "Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни"ни нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин", — дейилган ҳужжат матнида.

Янгиликлар лентаси
0