Саудия Арабистони Ўзбекистон билан барча соҳаларда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

© МИД УзбекистанаСаудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хишам бин Мишъал бин Сувайлим аль-Сувайлим
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хишам бин Мишъал бин Сувайлим аль-Сувайлим - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатилган

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Хишам аль-Сувайлим Адлия вазири Музраф Икрамов билан учрашувда Ўзбекистон Саудия Арабистонининг энг яқин ҳамкори эканлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев томонидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотлар Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланишини билдириб ўтди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Ҳукумати порталида.

Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Хишам бин Мишал бин Сувайлим аль-Сувайлим - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони подшоҳлигининг янги элчиси Абдулазиз Камилов қабулида бўлди
Хабарга кўра, 28 июл куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Адлия вазири Икрамов Ўзбекистон томонидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга катта эътибор қаратилганлигини таъкидлаган.

Саудия Арабистони элчиси Хишам аль-Сувайлим Ўзбекистон Подшоҳликнинг энг яқин ҳамкори эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланишини билдириб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Саудия Арабистони Подшоҳи Салман бин Абдулазиз аль-Сауд жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев АҚШ ва араб-мусулмон мамлакатларининг Саммитида иштирок этиш учун 2017 йилнинг 21 май куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини билдириб ўтишди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳига ҳамдардлик йўллади

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги ўртасида англашув Меморандуми  имзоланиши режалаштирилган. Адлия вазири Икрамовнинг таъкидига кўра, ҳужжат келажакда мамлакатларнинг ҳуқуқий соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамдўстлик алоқаларини ўрнатилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0