Ўзбекистонда ижодкорлар учун имтиёзли квартиралар ажратилади

© Sputnik / Евгений СамаринКлючи от квартиры
Ключи от квартиры - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент ва Нукус шаҳарларида, барча вилоятлар марказларида имтиёзли кредит асосида "Ижодкорлар уйлари" барпо этилади

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистонда ижодкорларни қийнаб келаётган уй-жой муаммоси ҳал қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни ижодкор зиёлилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

"Ижод аҳлини қийнаб келаётган муаммолардан бири – бу уй-жой масаласи билан боғлиқ. Мана шу долзарб муаммони ечиш учун Тошкент ва Нукус шаҳарларида, барча вилоятлар марказларида имтиёзли кредит асосида "Ижодкорлар уйлари" барпо этилиб, бу уйлардан адиблар, рассомлар, актёр ва режиссёрлар, композиторлар, маънавият тарғиботчилари, оммавий ахборот воситаларининг фаол вакилларига, шу жумладан, истеъдодли ёш ижодкорларга квартиралар ажратилади", деди Шавкат Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0