Ҳодисалар

Жиззах политехника институти ўқитувчиси 3,5 минг доллар олаётганида қўлга тушди

© Sputnik / Михаил Кутузов / Фотобанкка ўтишДенежные купюры и монеты разных стран
Денежные купюры и монеты разных стран - Sputnik Ўзбекистон
Унинг ёнидан фуқаролардан Жиззах политехника институтига киритиб қўйиш учун қанча миқдорда пул олганлиги ҳақидаги ёзувлар битилган блокнот ва уяли телефон топилди

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Жиззах вилояти Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах политехника институти ўқитувчиси 42 ёшли Бердиёр Қурбоновни 3,5 минг доллар олаётганида қўлга олишди.

У пенсионернинг ўғлини ўқишга киритиб қўйишда ёрдам беришини айтиб пул сўраган.

Ҳодисалар
Гулистон давлат университети катта ўқитувчиси 6 минг $ пора билан қўлга олинди

"Қурбоновни қўлга олиш чоғида унинг ёнидан ноқонуний фаолиятини исботловчи ашёвий далиллар топилди. Хусусан, унинг ёнидан фуқаролардан Жиззах политехника институтига киритиб қўйиш учун қанча миқдорда пул олганлиги ҳақидаги ёзувлар битилган блокнот ва уяли телефон топилди", — деди МХХ ходими.

Шунингдек, абитуриентлар ва ўқишга киришда ёрдам берувчи кишиларнинг исмлари, фотосуратлари, телефон рақамлари ва тест синовлари вақтида Б.Қурбонов фойдаланишни мўлжаллаган бошқа маълумотлар ҳам борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирув тадбирлари давомида Бердиёр Қурбонов айбига тўлиқ иқрор бўлди. Айни пайтда унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов доирасида унинг шерикларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала