Жамият

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ эканлиги маълум бўлди

© Flickr / David WooМужчина ведет ребенка за руку
Мужчина ведет ребенка за руку - Sputnik Ўзбекистон
Республика бўйича аҳолининг ўртача ёши 28,5 ёшни ташкил этмоқда

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. 2017 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг сони 32 120,5 минг кишини ташкил қилди. Шундан 16 121 минг киши ёки 50,2 фоизини эркаклар ва 15 999,5 минг киши ёки 49,8 фоизини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

2016 йилнинг январь — декабрида туғилганлар сони 726,2 мингни ташкил қилди (2015 йилда бу кўрсаткич республика тарихида энг кўп 734,1 мингга тенг бўлган). Ҳисобот даврида ўлганлар сони 154,8 минг.

Узбек в национальной одежде - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон аҳолиси - оптимизм бўйича дунёда учинчи ўринда

Умр кўриш давомийлиги ўртача 73,8 ёшни, эркакларда – 71,4, аёлларда – 76,2 ёшни ташкил этди. Республика бўйича аҳолининг ўртача ёши 28,5 ёшни ташкил этмоқда. 1991 йилда бу кўрсаткич 23,3 ёшни ташкил этган, яъни аҳолининг ўртача ёши 5,2 ёшга кексайган.

Республикада 2000 йилларда биринчи марта никоҳ қурган қиз болаларнинг ўртача ёши 21,4, биринчи марта никоҳ қурган ўғил болаларнинг ўртача ёши 24,2 ёшни ташкил этган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич мос равишда 22,6 ва 26 ёшни ташкил этди.

ФҲДЁ органларида 275 мингта никоҳ ва 29,3 мингта ажралиш рўйхатга олинди.

Доимий аҳоли сони ҳамда демографик ҳолат кўрсаткичлари Адлия вазирлигининг жойлардаги Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар ва Ички ишлар вазирлигининг жойлардаги ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала