Ўзбекистонлик исломшунослар Болгар ислом академиясида дарс беришади

© Sputnik / Владимир Родионов / Медиабанкка ўтишВнутренний двор медресе Мир-Араб
Внутренний двор медресе Мир-Араб - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Академия Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси билан ҳамкорлик Меморандуми имзолади

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли исломшунослар Россиядаги Болгар ислом академиясида талабаларга сабоқ беришади. Бу ҳақда академия ректори, Татаристон мусулмонлари диний бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Россия ислом институти ректори Рафик Муҳаметшин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.

IX Международный экономический саммит Россия — Исламский мир: KazanSummit2017. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Татаристон муфтийси: Бухорода вакилларимиз қувончдан болалардек сакраб юборишди

“Биз яқинда Ўзбекистондан қайтдик. Бухородаги афсонавий “Мир Араб” мадрасаси билан ҳамкорлик Меморандуми имзоладик. Таниқли исломшунос, диншунослик доктори Бахтиёр Бобожоновни Болгар ислом академияси мураббийлари қаторида кўриш биз учун жуда муҳим”, деди у.

Муҳаметшиннинг айтишича, академияда шунингдек, Россия, Миср, Иордания, БАА исломшунос олимлари дарс берадилар.

Янгиликлар лентаси
0