Матбуот ва ахборот агентлиги сифатсиз ОАВларнинг асл башарасини очиб ташламоқчи

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бир қатор нашрларда ахлоқсизлик, оммавий маданият, бузуқлик, хотинбозликни тарғиб қилувчи материаллар берилаётганини қайд этган

TOШКЕНТ, 4 август — Sputnik. 2017 йилнинг ўтган етти ойи давомида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан оммавий ахборот воситаларига 100 дан ортиқ, нашриёт ва матбаа корхоналарига 70 га яқин таъсир чоралари қўлланилган. Бу ҳақда Агентлик сайтида эълон қилинган мақолада маълум қилинган.

Агентликнинг билдиришича, телерадио дастурлари, матбуот саҳифаларида асосан Ғарб санъаткорларининг қўштирноқ ичидаги ишқий ҳаётини мунтазам ёритаётган, уларда оилавий қўнимсизлик, жуфтларнинг бир-бирига хиёнати, никоҳсиз турмуш сингари иллатларни оддий ҳол сифатида тасвирлаётган ахборот воситалари йўқ эмас.

Зарубежная пресса - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига янги бош директор тайинланди

"Ўзининг кўп сонли ўқувчиларига эга бўлган "Келинчак", "Humo" журналлари, "Отдохнем!" газетасида хориж санъаткорлари ҳаётига доир янгиликлар мунтазам бериб борилган ва уларда урғу кўпхотинлик, кўпэрлик, фуқаролик никоҳи каби салбий иллатларга қаратилган. Жумладан, "Humo" журналида ўқувчида анъанавий оилага хос турмуш-тарзига нисбатан ҳурматсизлик, бефарқлик уйғотиши мумкин бўлган "Жизель Бундхен ждет третьего ребенка?", "Беспросветный туман и озарение", "Ирина Понаровская – леди Совершенство", "Королева Голливуда. Два лица Элизабет Тейлор" каби материаллар чоп этилган.

"Отдохнем!" газетасида "Надя Ручка: "Чем сильнее человек, тем сильнее его слабости" сарлавҳали материалда қўшиқчи Надежда Ручканинг никоҳсиз ишқий муносабатлари ёритилган: "Да я никогда не стремилась к браку. Мне даже казалось, что это тюрьма, где тебя посадят на цепь и заставят варить борщ", ҳамда "Бен Эффлек: Я всегда был легкой добычей для остряков" сарлавҳали материалда актёр Бен Эффлек оилали бўла туриб ишқий алоқада бўлгани "Когда Дженнифер Гарнер подала на развод, никто не сомневался, что назад пути нет — ведь Бен Эффлек закрутил интрижку с няней собственных детей, да еще чуть ли не в их присутствии…" дея, очиқ намоён қилинади.

"Сиенна Миллер: Тяжело быть одинокой мамой, но я счастлива", "Эмма Стоун: В награду я получила уникальную стойкость и запас жизненных сил", "Милла Йовович: Дом и материнство – мои главные радости теперь" сарлавҳали материалларда ғарблик машҳур санъат намояндаларининг шахсий ҳаётига доир, ёшларни йўлдан оздирадиган жиҳатлар бадиий бўёқдорлик билан ёритилган. "Неудачное свидание" материалида эса пул учун танани сотишдек тубанлик ижобий фазилат дея баён этилади.

Бу каби материаллар жамиятимиз анъаналарини емириши, оила аталмиш муқаддас қадриятга путур етказиши, барқарор маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши, бир сўз билан айтганда, "оммавий маданият" ниқобидаги қора кучларнинг тегирмонига сув қуяётганини наҳот таҳририятдаги масъул ходимлар, муҳаррирлар тушуниб етмаса?!", дейилади агентлик сайтида.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: адабиёт ва санъат, ОАВларнинг бизнесга айланишига йўл қўймаймиз

"Келинчак" журналида "Йигит изтироби" сарлавҳали қисса эълон қилинган бўлиб, унда талаба йигит ва қизнинг ўзаро никоҳсиз ҳаёт кечириши, беҳаё саҳналар, оммавий маданият ва европача турмуш тарзини тарғиб қилувчи лавҳалар мавжуд.

Шунингдек, журналда "Биз билган ва билмаган Пушкин" сарлавҳали материал чоп этилган. Унда рус шоири А.С.Пушкин ва унинг аёлларга нисбатан муносабати тасвирланиб, айрим бузуқлик, хотинбозлик, никоҳсиз турмуш ва хиёнатни тарғиб қилувчи саҳналар таҳрирсиз эълон қилинган. Жумладан: "…Шоирнинг аксарият саргузаштлари ўткинчи эди. Аммо ўртага муҳаббат аралашса борми, шоир учун маъшуқасига жисман эришиши шарт бўлар эди… Пушкин кутилмаганда жўш урадиган ҳиссиётларини табиати енгил аёллар билан қондиришга ҳам ўрганганди…

…Бу бева хоним Пушкинни ўқишдан ҳайдалишидан асраб қолган директорга қариндош бўларди. Улар деярли ҳар кеча яширинча бирга бўлишар ва бу лаззат онлари ўспирингагина эмас, тул хотинга ҳам ёқиб тушардики, у бунинг ҳар кеча такрорланишини истарди".

Агентлик журналнинг қиз-жувонлар аудиториясига мўлжаллангани, ёш келинлар учун турли фойдали тавсия ва маслаҳатлар, оилани мустаҳкамлаш, никоҳ, эр-хотин садоқатининг муқаддаслиги, миллий, умуминсоний эзгу қадриятларни тарғиб қилиш ўрнига тийиқсиз ишқий ҳаёт, жазманбозлик, тўшак саҳналари билан боғлиқ енгил-елпи турмуш тарзининг изчил чоп этилиши ёшлар одоб-ахлоқи, ижтимоий дунёқарашига салбий таъсир қилиши шубҳасиз эканлигини билдирган.

Агентликнинг ёзишича, "Oltin asr" журнали муаллифлик ҳуқуқи меъёрларига риоя қилмаслик, тил қоидаларини қўпол равишда бузиш бўйича "рекордчи" нашрлардан биридир. Хусусан, нашрнинг 1-сонида ўндан ортиқ материал Ўзбекистон миллий ахборот агентлигидан кўчирилгану асл манбаси кўрсатилмаган. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, президент қарор, фармонлари номи ва нормаларини бузиб кўрсатиш ҳолатлари бўйича ҳам "етакчи" бўлган бу нашр саҳифаларида саноқсиз имловий ва услубий хатоларга йўл қўйилган.

Бундан ташқари, журналда сондан-сонга мақолалар сарлавҳаси такрорланган. Журнал республика миқёсидаги нашр ҳисобланади. Аммо унда чоп этилаётган бир қатор мақолаларда материал қайси туман ёки вилоятга мансублиги қайд этилмаган, маҳалла ёки мактаб номи кўрсатилган холос.

Журналдаги аксар мақолаларда меъёридан зиёд хушомад, мадҳу мақтовлар баён этилган, миннатдорликлар билдирилган. Ҳар бир сонида қарийб 10 дан зиёд мақолада қаҳрамонлар номидан "ҳожилик мартабасига эга бўлдим" дея ўзини ўзи мақташга эътибор қаратилган.

Журналист - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Ўзбекистонда журналистика соҳаси ислоҳга муҳтож

"Бундай ҳолатларни республика телерадиоканаллари фаолиятида ҳам кузатиш мумкин. Хусусан, Сурхондарё вилоятидаги "Денов-АТР", Бухоро вилоятидаги "Ғиждувон-ТВ", Жиззах вилоятидаги "Жиззах ТВ2" телеканаллари, Андижон вилоятидаги "Дийдор ФМ" радиоканали, "Тараққиёт" телеканали фаолиятида Ўзбекистон Республикаси "Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни, "Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 6-моддаси, "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуни 5-моддаси доимий қўпол равишда бузиб келинаётгани мазкур оммавий ахборот воситалари фаолиятини қайта кўриб чиқиш вақти келди, деган хулосани уйғотади.

Номлари келтирилган теле ва радиоканаллар фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонунининг сўнгги йиллар давомида қайта-қайта қўпол равишда бузиб келиниши, Агентлик томонидан юборилаётган огоҳлантиришлар, тақдимномалар кор қилмаслиги, ёшларга рақсбоп тарона-ю, кўнгилочар фильмларни қўйиб эшиттириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш ниқоби остида маданиятсизликни тарғиб қилиш, шаҳвоний туйғуларга эрк бериш каби ҳолатларга томошабин бўлиб қараб туриб бўлмайди, албатта", дея таъкидланади агентлик томонидан.

Агентликнинг маълум қилишича, "обуначисига пулини олиб сифатсиз "маҳсулот" бераётган бундай газета-журналлар, нашриётларнинг асл башарасини очиб ташлаб, халқ ҳукмига ҳавола қилиб" борилади.

Янгиликлар лентаси
0