Жамият

Ёшлар симфоник оркестрини қўллаб-қувватлаш тўғрисида фармойиш эълон қилинди

© Фото / Шерзод ИкрамутдиновВыступление Симфонического оркестра Мариинского театра в Ташкенте
Выступление Симфонического оркестра Мариинского театра в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ёшлар симфоник оркестри учун фармойиш иловасига мувофиқ хориждан олиб келинадиган товарлар 2018 йил 31 декабргача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади

TOШКЕНТ, 5 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ёшлар симфоник оркестрини қўллаб-қувватлаш тўғрисида фармойишга имзо чекди.

"Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Тошкент шаҳар "Ёшлар ижод саройи" нодавлат нотижорат ташкилотининг Ёшлар симфоник оркестри (кейинги ўринларда Ёшлар симфоник оркестри деб юритилади) учун иловага мувофиқ товарларни харид қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин", дейилади фармойишда.

Ҳужжатга кўра, фармойиш иловасида кўрсатилган товарлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маблағлари ҳисобидан "Ўзсаноатэкспорт" акциядорлик жамияти орқали хориждан харид қилинади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев: адабиёт ва санъат, ОАВларнинг бизнесга айланишига йўл қўймаймиз

Ёшлар симфоник оркестри учун фармойиш иловасига мувофиқ хориждан олиб келинадиган товарлар 2018 йил 31 декабргача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.

Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда фармойиш иловасида кўрсатилган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган товарлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатади.

Фармойишда иловага мувофиқ рўйхат бўйича олиб келинадиган товарлар мақсадсиз фойдаланилган тақдирда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси қонунчиликда белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилиши белгилаб қўйилди.

Мазкур ҳужжат ёшларнинг ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда мазкур масалаларга йўналтирилган маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала