Ўзбекистонда журналистика шаънига доғ тушираётганларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади

© AP PhotoГазета танлаётган аёл
Газета танлаётган аёл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маънавиятимизнинг дўсти киму душмани ким халқимиз очиқ билсин, деган ўз мурожаатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг бош директори Лазиз Тангриев

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги расмий сайтида "Маънавиятга зарар етказганларни аямаймиз" сарлавҳаси остида агентлик раҳбари мурожаати эълон қилинди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев ўз мурожаатини аввалги ёзувчи шоирлар ҳозиргиларига нисбатан андишалироқ бўлган деган фикр билан бошлаган. Мақолада маза-матрасиз мақола, шеър ёзадиганлар муаллиф томонидан "хашаки ёзувчилар" деган ном билан тилга олинган.

"Бир пайтлар ёш ёзувчи ёки шоир асар ёзса, уни эълон қилишдан олдин ўйланиб қоларкан: «Бу ёзганимни ўқиб, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Ойбеклар нима деркин. Устозлардан балога қолсамчи» деган андишага бораркан. Ҳозирги маза-матрасиз мақолалар, шеъру ҳикояларни кўриб, хашаки ёзувчиларда уят, инсоф йўқмикан деб қоласан", дейилган мурожаат аввалида.

Шундан сўнг муаллиф турли хусусий газета-журналлар, нашриётлар ижод маҳсулларининг савияси пастлиги, бадиий саёзлиги кишини хавотирга солишини айтиб ўтган. Тангриев бунга сабаб "соғлом, холисона танқид, дўстона аччиқ гап, устозлар насиҳати етишмаётганидир", — деб қўшимча қилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: адабиёт ва санъат, ОАВларнинг бизнесга айланишига йўл қўймаймиз
"Бу ҳақда Президентимиз 3 август куни зиёлилар билан бўлган учрашувда ҳам куюниб гапирдилар. Бу соҳанинг тижоратлашувига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди, дедилар.

Нега биз дўкондан сифатсиз, муддати ўтган маҳсулот олсак, сотувчи билан ёқа бўғишамизу маънавиятимизга зарба бераётган, саводсизликни урчитаётган, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган хусусий оммавий ахборот воситалари ва нашриётларга миқ этмаймиз", — деган ўз мурожаатида муаллиф.

Мурожаатда қайд этилишича, энди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бундай "ишбилармонлар"га қарши аёвсиз кураш олиб боради. Чоралар ҳам аниқ.

"Энди уларни "қонунни бузманг" деган юмшоқ ва сип-силлиқ тақдимномалар юбориб, огоҳлантириш эмас, балки қилётган номаъқулликларини кўрсатиб, халқимиз, жамоатчилик олдида изза қилиш фурсати етди.

Юртбошимиз айтганларидек, бу балога қарши жамоатчиликни уйғотмасак, бир жаҳолатга ўн маърифат билан жавоб бермасак у кун сайин мадда бойлаб бораверади.

Шу кундан бошлаб Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги соҳа қонунларини менсимайдиган, миллий қадриятларимизни оёқ ости қиладиган, пул топаман деб журналистика шаънига доғ туширадиган қўштирноқ ичидаги "ҳамкасбларимиз"га қарши муросасиз кураш олиб боради.

Айримлар бор. Журналистикадан мутлақо йироқ. Ҳатто касбининг тайини ҳам йўқ. Тижоратда ўзини у тошга уради, бу тошга уради-да, омади чопмаса шундай дейди: "Ҳамма ишни қилиб кўрдим, энди бир газета ёки нашриёт очиб кўрай". Ахир эркинлик ниқоби остида мўътабар ижод бўстонини пайҳон қилишга, муқаддас қалам обрўсини ерга уришга унга ким ҳуқуқ берди.

Матбуот ва ахборот агентлиги сифатсиз ОАВларнинг асл башарасини очиб ташламоқчи
Маънавиятимизнинг дўсти киму душмани ким халқимиз очиқ билсин", — деган мурожаати якунида Тангриев.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мурожаат расман эълон қилинган агентлик сайтида бир қанча нашрлар ҳақида — улар қўл ураётган "номаъқулликлар" фош этилган хабар берилган.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ахлоқсизлик, оммавий маданият, бузуқлик, хотинбозликни тарғиб қилувчи материаллар бериб борган нашрлар ҳақида халққа илк маротаба расмий ахборот берди.

Янгиликлар лентаси
0