Тюрденев: Ўзбекистон ва Россия муносабатлари ҳар соҳада ривожланмоқда

© ИА "ЖАХОН"Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев
Чрезвычайный и Полномочный Посол Российской Федерации в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги асосида бизнинг ҳудудларда яшаётган, кўп миллатли халқларни боғлаб турган бир неча асрлик дўстлик ришталари ётади.

TOШКЕНТ, 7 август — Sputnik. Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев "Жаҳон" ахборот агентлигига билан бўлган суҳбатда қуйидагиларни хабар қилди.

— Мустақиллик куни ҳар қандай мамлакат учун энг муҳим байрам. 26 йил унчалик катта муддат бўлмасада, ушбу вақт давомида Ўзбекистон замонавий давлат ва жамият институтларини яратиш бўйича энг муҳим масалаларни ҳал қилишга улгурди. Ушбу институтлар эса ўз навбатида Ўзбекистонга доимий ривожланиш йўлидан бориб жаҳон саҳнасида ўзининг муносиб ўрнини топди.

Мамонтовский таможенный пост Щелковской таможни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ўртасида "соддалаштирилган божхона йўлаги" очилди

Ушбу йўналишда эришилган муваффақиятларда нафақат Ўзбекистон республикаси раҳбарияти, балким ўзининг меҳнатсеварлиги, мақсадга интилиши ва қийинчиликларни енгиш қобилияти билан билан танилган, ўзбек халқининг ҳам ҳиссаси улкандир.

Ўзбекистон давлат бошқаруви ўзининг ижтимоий соҳага алоҳида эътибори билан ажралиб туради. Бу борада 2017 йилни халқ билан мулоқот йили деб эълон қилиниши ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон президенти виртуал қабулхоналарининг барча ҳудудларда пайдо бўлиши ҳам ушбу сиёсатнинг давоми бўлиб, унга жамият орасида ижобий баҳо берилмоқда.

Бу йил биз Россия ва Ўзбекистон орасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллигини нишонлаймиз. Ўзбекистон бизнинг Ўрта Осиёдаги энг асосий ҳамкорларимиздан биридир. Ўтган йиллар давомида ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик даражасини юқори даражага кўтаришга муваффақ бўлдик. Унинг асосида бизнинг халқларимизни боғлаб турган кўп асрлик дўстлик ришталари ётади.

Делегации МВД России и МВД Узбекистана обсудили актуальные вопросы взаимодействия (Ташкент, 26.07.2017 г.) - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон ИИВлари миграция масаласини муҳокама қилишди

Ўзбекистон — Россия муносабатларини ривожлантиришда Россия президенти Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёевнинг орасида ўрнатилган доимий суҳбат алоҳида аҳамиятга эга.

Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 4-5 апрел кунлари бўлиб ўтган  давлат ташрифи тарихий маънога эга бўлди ҳамда икки давлат муносабатларига туртки берди. Энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва инфрақурилмалар соҳаларида умумий қиймати 16 миллард доллар бўлган  лойиҳалар ҳақида  келишиб олинди.

Ушбу йилнинг 5 ойида Ўзбекистон ва Росссия савдо муносабатлари ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 20%га ўсди. Ўзбекистонда  Россиянинг 900га яқин корхоналари ишламоқда, Россияда  эса 500га яқин Ўзбекистон капитали иштирокида ташкил қилинган корхоналар фаолият юритмоқда.

Церемония открытия Армейских международных игр АрМИ-2017 - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон АрМИ-2017 рейтингида бешинчи ўринда бормоқда

Ўзбекистон ва Россия орасида маданий гуманитар ҳамкорлик ҳам ривожланмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда Россия маданияти кунлари бўлиб ўтди. Май ойида эса Москвадагаи Тасвирий санъат музейида "Нукус дурдоналари" кўргазмаси бўлиб ўтди. Тошкентда эса Мариинск театри концерти ва Россия миллий филармоник оркестри ҳамда машҳур опера хонандаси Анна Нетребконинг концертлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда Россияда 22 минг Ўзбекистонлик талаба таҳсил омоқда. Ўзбекистонда йирик Россия ОТМлари филиаллари фаолият юритмоқда. Тиббиёт соҳасида ҳам Россиянинг йирик тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0