2017 йилда Россияга кириб келган ўзбекистонликлар сони 10 %га ошган

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабочие на строительной площадке, архивное фото
Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда 3 миллион Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ташқарисида ишламоқда. Бу меҳнатга лаёқатли аҳолининг учдан бир қисмини ташкил қилади.

TOШКЕНТ, 7 август — Sputnik. 2017 йилда Россига келаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони ошиши кутилмоқда, деб хабар қилди РИА Новости.

"2017 йилда Россияга келаётган меҳнат мигрантари сони ўсади, лекин мамлакатлар орасида имзоланган шартнома кучга кириши миграция оқимини чеклайди. Кескин ошиш бўлмайди", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган давлат ташрифи давомида Ўзбекистон фуқароларини Россияда ташкиллаштирилган тартибда ишга ёллаш ҳақида шартнома имзоланган эди. Ушбу шартномага мувофиқ, Ўзбекистон Меҳнат вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бир ой давомида 600 га яқин Ўзбекистон фуқароларини ишга юборди.

Бугунги кунда 3 миллионга яқин Ўзбекистон фуқаролари мамлакат ташқарисида ишламоқда.  Бу меҳнатга лаёқатли аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Россия ИИВ хабарига асосан Россия ҳудудида 1,7 миллонга яқин Ўзбекистон фуқаролари яшамоқда. 2017 йил бошидан буён Россияга 600 минг ўзбекистон фуқароси кириб келган. Бу ўтган йилгига нисбатан 10 %га кўп.

Янгиликлар лентаси
0