Мутахассис: Ўзбекистон мева-сабзавотлари Россия бозорида арзонлашади

© SputnikМагомед Мусаев
Магомед Мусаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунга сабаб - “Ўзагроэкспорт” монополияси ва валюта тушумининг 25%ни давлатга сотиш каби мажбуриятларининг олиб ташланиши.

 

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Евроосиё озиқ-овқат платформасидаги Ўзбекистон ваколатхонасининг раҳбари Магомед Мусаев Sputnik билан бўлган суҳбатда  Ўзбекистон қонунчилигидаги тўсиқларнинг олиб ташланиши Россия бозори Ўзбекистон маҳсулотларининг арзонлашувига олиб келади, деди.

Центральный рынок в Воронеже - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва РФ мева-сабзавот етказиб бериш бўйича 612 млн $лик шартнома имзолади

Мусаев айтишига қараганда бугунги кунда Евроосиё озиқ-овқат платформасида 20га яқин ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар фаолият кўрсатмоқда. Улар мева сабзавот етиштириш, уларни қайта ишлаш, консервалан ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Олдин Ўзбекистон қонунчилигида мева-сабзавот экспорт қилишда “Ўзагроэкспорт” монополияси ва валюта тушумининг 25%ни давлатга сотиш каби мажбуриятлар экспортчиларни маҳсулот нархини оширишга мажбур қилар эди.  

Мутахассис фикрига кўра, ушбу тўсиқлар олиб ташланиши, экспортчилар имкониятларини кенгайтириб, Россия бозорида Ўзбекистон маҳсулотларини арзонлашишига олиб келади. 

 

Мусаев: устранение барьеров приведет к росту экспорта из Узбекистана

 

Янгиликлар лентаси
0