Андижонда автомашиналарни тунаб кетаётган шахс қўлга олинди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишАвтомобил ўғрилари
Автомобил ўғрилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчи автомашиналар эшикларини темир жисм билан очиб, салонни "шип-шийдон" қилиш билан шуғулланган

ТОШКЕНТ, 7 авг — Sputnik. Андижонда автомашиналарни тунаб кетаётган шахс қўлга олинди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Такси - Sputnik Ўзбекистон
Аэропортда йўловчиларни чув тушириб келган фирибгар-ҳайдовчи қўлга олинди
Хабарга кўра, Андижон туман "Ойжамол" маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида номаълум шахс фуқаро Ш.Мга тегишли бўлган "Spark" автомобилини тунаб кетган. Жиноятчи автомашина олди эшигини темир жисм билан очиб, автомашина салонида бўлган 3 дона уяли телефон аппарати, 100 АҚШ доллари ва 1 миллион 900 минг сўм миқдоридаги маблағларни ўғирлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида номаълум шахс ушланган, у Андижон шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган Э.Б бўлиб чиққан.

Фуқаро ёнидан топилган 100 АҚШ доллари, 1 дона телефон аппарати ва 450 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Вазирлик хабарига кўра, айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0