Ҳодисалар

Оренбургда содир бўлган ЙТҲ жойидан видеолавҳа

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Полиция хабарига кўра, 26 ёшли аёл бошқаруви остида бўлган Lanos автомобили йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва микроавтобус билан тўқнашган.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Ўтган тунда Оренбург яқинида Mercedes микроавтобуси ва Chevrolet Lanos енгил  автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Бакалка қишлоғида яшовчи 26 ёшли аёл бошқаруви остида бўлган Lanos автомобили йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва микроавтобус билан тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчи аёл ва унинг йўловчиси қурбон бўлишган.

Микроавтобусда эса 17 киши бўлган, улардан 2 нафари ҳайдовчилар ва 15 нафари йўловчи бўлган. Улардан 12 нафари тиббий кўрикдан ўтказиш учну касалхонага жойлаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0