Жамият

Ўзбекистонда жисмоний имконияти чекланган фуқароларга уй калитлари топширилди

© uza.uzПрезидент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов
Президент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг совғаси — янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар тантанали равишда топширилди

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Қашқадарё вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган фуқароларга Ўзбекистон президентининг совғаси — янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар тантанали топширилди. Бу ҳақда Uzbekiston24 телеканали хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев подарил нуждающимся ключи от жилых домов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда эҳтиёжманд хотин-қизларга уй калитлари топширилди

Хабарда айтилишича, Шаҳрисабз туманидаги Шаматон қишлоғида яшовчи Гавҳар Нафасова II гуруҳ ногирони. Турмуш ўртоғи руҳий касал. Гавҳарнинг ота-онасининг уйида, кичкина ҳовлида беш оила, 16 киши истиқомат қилади. Бугун Гавҳарга президент номидан Шаҳрисабз шаҳридаги Буюк ипак йўли кўчасида қад ростлаган кўп қаватли уйдан бир хонали квартиранинг калити топширилди.

Жорий йилда 385 нафар ногирон ва ишга лаёқатсиз бўлган фуқаролар замонавий уйлар билан таъминлаш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Фарғона вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган хотин-қизларга Шавкат Мирзиёевнинг совғаси — янгиланган намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган уй-жойлар топширилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0