Ҳодисалар

Россия божхоначилари Ўзбекистон фуқаросининг 7 кило носвойини олиб қўйишди

Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия Федерацияси божхона қонунчилиги талабларига кўра, РФга "носвой" олиб киришнинг рухсат берилган меъёри 250 граммни ташкил этади

ТОШКЕНТ, 9 август — Sputnik. Тошкент-Ростов-на-Дону халқаро авиарейси билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси қўл юки божхона назоратидан ўтказилганда унда етти кило носвой борлиги аниқланди. Бу ҳақда Федерал божхона хизматининг Жанубий божхона бошқармаси хабар қилди.

Сотрудники Домодедовской таможни изъяли особо крупную  сумму валюты при попытке незаконного ввоза - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Домодедово аэропортида катта миқдордаги валюта контрабандаси аниқланди

"Божхона қонунчилигига асосан 200 донадан ортиқ сигарет ёки 50 дона сигара, шунингдек, 250 гр дан ортиқ бўлмаган тамаки ёки шунга ўхшаш маҳсулотларни бир жисмоний шахсга мўлжалланган миқдорда 18 ёшга тўлган шахс томонидан олиб кириш рухсат этилган", — деди Ростов божхона хизмати вакили Анна Помазкова.

2017 йил бошидан Ростов-на-Дону аэропорт божхона постида носвойни меъёрдан ортиқ олиш кириш бўйича 164 та ҳолат аниқланган ва 328 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар юритилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ҳудудида носвойни тарқатиш, улгуржи ва чакана савдоси тақиқланган. Лекин белгиланган меъёрларда олиб кириш қонун билан тақиқланмаган. Россия Федерацияси божхона қонунчилиги талабларига кўра, РФга 250 грамм миқдорда носвой олиб киришга рухсат этилган.

 

Янгиликлар лентаси
0