Жамият

Барча вилоятлар марказларида иссиқлик таъминоти тизими деярли ишламайди

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишРадиатор центрального отопления в квартире
Радиатор центрального отопления в квартире - Sputnik Ўзбекистон
Президент жойлардаги аҳволни баҳолаш учун махсус ишчи гуруҳ томонидан саккизта вилоятдаги вазият ўрганиб чиқилгани ва бу жараёнда қатор камчилик ва муаммолар аниқланганини маълум қилди

TOШКЕНТ, 10 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 9 август куни ўтказилган селектор йиғилишида республика вилоятларидаги қатор камчилик ва муаммолар кўрсатиб ўтилди.  Бу ҳақда президент расмий веб сайтида хабар берилмоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Мирзиёев: халқдан узилиб, ўзимизни ҳам, халқни ҳам алдаб, шу кўйга тушмадикми

Президент жойлардаги аҳволни баҳолаш учун махсус ишчи гуруҳ томонидан саккизта вилоятдаги вазият ўрганиб чиқилгани ва бу жараёнда қатор камчилик ва муаммолар аниқланганини маълум қилди. Хусусан, Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро, Жиззах ва Навоий вилоятларининг айрим туманларида ичимлик суви таъминоти борасидаги аҳвол қониқарли эмас. Кўп қаватли уйларнинг томи таъмирталаб, оқова сув тизими ишдан чиққан, уйларнинг атрофини ободонлаштириш суст амалга оширилмоқда.

Барча вилоятлар марказларида иссиқлик таъминоти тизими деярли ишламайди. Аксарият шаҳар ва туманларда электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини капитал таъмирлаш кечикмоқда. Қўшимча суюлтирилган газ, газ баллонлари ва уларни ташийдиган махсус автотранспорт воситаларига эҳтиёж ҳамон катталигича қолмоқда.

Ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш, қайта ишлаш, утилизация қилиш ва кўмиш ишлари тизимли равишда ташкил этилмаган. Айрим туманларда ноқонуний чиқиндихоналар бартараф этилмаган.

Шу муносабат билан Шавкат Мирзиёев жойлардаги муаммо ва камчиликларга бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимлари шахсан эътибор қаратиши зарур эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала