Иқтисод

Хитой Жиззах ЭИЗда 40 млн долларлик лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради

© UztelecomСпециальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан
Специальная индустриальная зона «Джизак». Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading Co компанияси еттита инвестицион лойиҳада иштирок этади

TOШКЕНТ, 11 август — Sputnik. "Жиззах" эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиалида яқин икки йил ичида умумий қиймати 40 миллион долларлик еттита инвестицион лойиҳа амалга оширилади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мазкур инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда "Жиззах" ЭИЗ Сирдарё филиали фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини имзолади.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Peugeot Citroen Avtomotive” гуруҳи билан ўзаро ҳамкорликда йўловчи ва юк ташиш автомобилларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган завод қурилишига киришилди - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Жиззахда Peugeot автомобилларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

Барча еттита лойиҳа Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading Co компанияси иштирокида амалга оширилади. Уларнинг тўрттасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳам қатнашади.

2018 йил охирига қадар филиалда пойабзал, чарм-галантерея маҳсулотлари, фитинг ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Чармдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қиймати тўққиз миллион доллар бўлиб, бу ерда йилига 60 миллион квадрат метргача маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг 30 фоизи экспорт қилинади.

Шунингдек, филиал ҳудудида "Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғи" экопарки ташкил этилади.

"Жиззах" эркин иқтисодий зонасининг Сирдарё филиали 2009 йилда Тошкентдан 70 километр узоқликда ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида Хитойнинг Wenzhou Jinsheng Trading Co компанияси унга 90 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди.

Янгиликлар лентаси
0