Самарқандга яна бир юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд қатнови ишга туширилади

Oбуна бўлиш
Янги тезюрар поезд қатнови 12 август кунидан иш бошлайди

ТОШКЕНТ, 11 август — Sputnik. 12 август куни "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича яна бир тезюрар поезд қатновини ишга туширади. Podrobno.uz хабарига асосан.

Афросиёб поездининг умумий нархи 8 минг евро турадиган 4 та ойнаси синдирилди

Янги поезд ҳафтасига 3 марта жума, шанба ва якшанба кунлари йўловчиларга хизмат қилади.

Тошкентдан поезд жўнаш вақти эрталаб соат 8-30 дан, Самарқанддан эса 17-00 дан белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон темир йўллари" Испаниянинг Talgo компанияси томонидан ишлаб чиқарилган йўловчи поездларидан фойдаланиб келмоқда. Ушбу замонавий юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд қадимги Афросиёб шаҳри шарафига қўйилган. Ҳозирги кунда Тошкент-Қарши, Тошкент-Бухоро, Тошкент-Самарқанд йўналишида мунтазам қатнов амалга оширилмоқда. Бугунги кунда темир йўл компанияси паркида 4 та "Афросиёб" поезди мавжуд.

 

Янгиликлар лентаси
0