14 августдан Тошкент бозорларида банкоматлар ишлай бошлайди - "Халқ банки"

© CHANDAN KHANNA / AFPСнятие денежных средств в банкомате
Снятие денежных средств в банкомате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин

TOШКЕНТ, 12 август — Sputnik. "Халқ банки"нинг Тошкент шаҳар филиали томонидан пойтахтдаги Олой, Юнусобод, Қўйлиқ бозорларига банкоматлар ўрнатиб чиқилди. Банкоматлар 14 август, душанба кунидан ишлай бошлайди. Бу ҳақда uz24.uz хабар қилмоқда.

Банкомат - Sputnik Ўзбекистон
Пул керакми, марҳамат: Тошкентда мингга яқин банкоматлар пайдо бўлади

Банк матбуот хизматидан маълум қилинишича, айни пайтда мазкур қурилмаларга тегишли дастурлар ўрнатилмоқда.

Мазкур банкоматлардан бир киши бир кунда максимум 100 минг сўм ечиб олиши мумкин. Банкоматда 1 000 сўм, 5 000 сўм, 10 000 сўмгача бўлган купюралар бўлади.

Ҳозирда банкоматлар асосан бозор ҳудудида жойлашгани учун уларнинг иш режими ҳам шунга мослаштирилган. Келажакда аҳоли гавжум жойларда шундай банкоматлар ўрнатилиши режалаштирилган ва улар 24 соат давомида фаолият кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0