Депутат Дилфуза Жалилова ҳақида Фейсбук фойдаланувчилари: “Энди бир умр кўз қисиб юрмасайди”

© SputnikПросмотр ролика, в котором депутат от партии "Миллий тикланиш" Дилфуза Жалилова подмигивает
Просмотр ролика, в котором депутат от партии Миллий тикланиш Дилфуза Жалилова подмигивает - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Биттаси чиқиб кўзини қисди-ю, "Муносабат" ижтимоий-сиёсий-юмористик кўрсатув мақомини олди!”, - деб фикр билдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Анвар Намозов.

ТОШКЕНТ, 13 Авг — Sputnik. "Миллий тикланиш" демократик партиясидан сайланган депутат Дилфуза Жалилованинг эфир вақтидаги "кўз қисиши" туфайли Фейсбук фойдаланувчилари орасида муҳокама ҳамон давом этмоқда, деб хабар қилди Спутник мухбири.

Заседание Сената республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Кўзини қисган депутат интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди

"Биттаси чиқиб кўзини қисди-ю, "Муносабат" ижтимоий-сиёсий-юмористик кўрсатув мақомини олди!", — деб фикр билдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Анвар Намозов.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ "Муносабат" кўрсатувидаги мулоқот давомида Ўзбекистондан ўғирлаб олиб чиқиб кетилган Чашмаи Айюб мақбараси бўлаги борасида баҳс юзага келган. Ушбу масала бўйича депутатларга "Қани Бухоро вилояти кенгашининг роли, Қонунчилик палатаси депутатларининг қонун ижроси бўйича назорати қани?" дея савол берилган.

Студиядагилардан бирининг "Сизларнинг ролингиз йўқ" деган эътирозига, Олий Мажлис депутати Дилфуза Жалилова "Бор, бор, бор ролимиз" дея жавоб қайтарган. Шу сўзлардан сўнг у партиядошлари томон юзиниб буриб кўз қисган.

Ушбу ҳолат тасвирланган видеолавҳа интернет тармоғида тарқалиб аксарият фойдаланувчилар депутатнинг хатти-ҳаракатидан сўнг унинг сўзларини ёлғончилик дея баҳоладилар.

"Бечора, озиб ёзиб бир марта телевидениега чиқиб Фейсбук юлдузига айланиб қолдиларку депутат хоним.. Уят… Жуда ҳам хунук кўринар экан, тилим лол", —дея фикр билдирган Матлуба Абдураимова.

"Машҳур бўлиш учун бир марта кўз қисиш етаркану", деган яна бир фойдаланувчи.

Митти Мойчечак никли фойдаланувчи эса энди депутат Жалилова бир умр кўз қисиб юришга мажбур бўлмасайди, дея ҳавотир олган.
"Энди бу депутат опамиз ўзини оқлаш учун "мени кўзим ўзи шунақа" деб бутун умр кўз қисиб юришга мажбур бўлмасайди", — деб ёзган у.

Янгиликлар лентаси
0