Мирзиёев Марказий банк раисининг ўринбосарини тайинлади

Oбуна бўлиш
Мазкур лавозимни илгари валюта айрибошлаш операциялари Махсус бошқармаси раҳбари бўлиб ишлаган Ботир Захидов эгаллади

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Ботир Эркинович Захидов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги ПФ-5149-сон фармонига мувофиқ Ботир Эркинович Захидов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди", — дейилади хабарда.

Ботир Захидов бунга қадар валюта айрибошлаш Махсус бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритган.

Янгиликлар лентаси
0