Жорий йилнинг 1-чорагида 550 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяга ишлаш учун кетган

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабочие на строительной площадке, архивное фото
Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳукумати фуқароларни ишга ёллаш бўйича Ўмон ва Туркия республикалари билан музокалар олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. 2017 йил 1 чорагида 550 нафар Ўзбекистон фуқаролари ишлаш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетди, деб хабар қилди "Жаҳон" ахборот агентлиги.

Автомат моментальной оплаты - Sputnik Ўзбекистон
Миллий банк мигрантлар учун пул ўтказмалари тизимини ишга туширмоқда

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон ҳукумати Ташқи меҳнат миграция масалалари бўйича агентлик ваколатхоналари Россия ва Жанубий Кореяда очишни режалаштирмоқда.

Сал олдин Ўзбекистон ва Россия ўртасида миграция соҳасида ваколатли органларнинг ваколатхоналари жорий этиш бўйича битим имзоланган эди. Бунинг натижасида 2017-2018 йилларда Москва, Белгород, Краснодар, Санкт-Петербург, Калининград ва Владивостокда ваколатхоналар иш фаолиятини йўлга қўйиш масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ушбу йўналишда Ўзбекистон ҳукумати томонидан Польша ҳукумати билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. 2017 йил 8 февралдан Ўзбекистон фуқароларини ишга олиш бўйича полшалик компания билан битим кучга кирган. Республика раҳбарияти ҳар йили 2,5 минг нафар Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0