Москвани портлатмоқчи бўлган террорчилар қўлга олинди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишФХХ Санкт-Петербургда теракт уюштирган Марказий Осиё фуқароларини қўлга олди
ФХХ Санкт-Петербургда теракт уюштирган Марказий Осиё фуқароларини қўлга олди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерал хавфсизлик хизмати июл ойи охирларида Санкт-Петербургда амалга оширилиши режалаштириган йирик терактларнинг олдини олишга муваффақ бўлган эди. Махсус хизмат ходимлари томонидан темир йўл транспорти ва жамоатчилик тўпланадиган жойларга ҳужум уюштирмоқчи бўлган 7 нафар марказий осиёликлар қўлга олинганди

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Москва шаҳридаги транспорт, йирик бозорлар ва савдо марказларида портлаш уюштирмоқчи бўлган террорчилар гуруҳи аъзоларини қўлга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Қўлга олинганлар орасида — жиноятга тайёргарликни бошқариб борган "Ислом давлати" эмиссари, портловчи қурилмаларни ясайдиган мутахассис ҳамда икки нафар худкуш-террорчи борлиги айтилмоқда.

Задержание одного из организаторов теракта в метро Санкт-Петербурга А. Азимова - Sputnik Ўзбекистон
ФСБ Санкт-Петербург теракти ташкилотчисини ҳибсга олди
Терговчилар шунингдек, портловчи моддалар ва қўлбола бомбалар ишлаб чиқариладиган лабораторияни зарарсизлантирган.

Террорчилар гуруҳи бир нафар россиялик ва уч нафар марказий осиёликдан иборат, дейилган хабарда.

Ундан ташқари, портлашларга айни вақтда Сурияда бўлган "ИД" раҳбарлари, шу жумладан, "Ширинжонов А.М" номли қўпорувчилик мактаби раҳбари алоқадор эканлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил июл ойи охирларида ФХХ Санкт-Петербургда амалга оширилиши режалаштириган йирик терактларнинг олдини олишга муваффақ бўлган эди. Махсус хизмат ходимлари темир йўл транспорти ва жамоатчилик тўпланадиган жойларга ҳужум уюштирмоқчи бўлган марказий осиёлик бўлган 7 фуқарони қўлга олишганди.

Бош прокурор ўринбосари Александр Буксманнинг сўзларига кўра, Россияда биринчи олти ой давомида амалга оширилиши режалаштирилган ўндан зиёд терактлар фош этилган. Фақатгина 3 апрел куни Санкт-Петербургда юз берган терактнинг олдини олишга улгурилмади. Худкуш-террорчи ўшанда ўзини метрода портлатиб юбориши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0