Энди боғчаларга болалар уч ёшдан қабул қилинади

© Пресс-служба министерства народного образования РУзДети в детском саду
Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат мактабгача таълим муассасасига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Давлат мактабгача таълим муассасасига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 19 июлдаги "Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" қарорида белгиланган.

Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазири янги ўқув йилидаги муҳим ўзгаришлар ҳақида айтиб берди

Давлат мактабгача таълим муассасаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар. Ҳозирга қадар мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш 2-6 ёшни ташкил қилган, алоҳида ҳолатларда 7 ёшгача қатнашга рухсат берилган эди.

Давлат мактабгача таълим муассасасининг мақсади:

болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш;

таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш;

болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳисобланади.

Давлат мактабгача таълим муассасасининг иш тартиби ва болаларнинг ушбу муассасада бўлиш вақти давлат мактабгача таълим муассасасининг устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади.

Давлат мактабгача таълим муассасасида беш кунлик иш ҳафтаси учун, қоида тариқасида, 12 соатли, 10,5 соатли, 9 соатли ва 4 соатли иш тартиби жорий этилади.

Давлат мактабгача таълим муассасаси жойлашган ҳудудда яшайдиган аҳоли талабларидан келиб чиқиб, давлат мактабгача таълим муассасасида (ёки алоҳида гуруҳи) 6 кунлик иш ҳафтаси ҳам жорий этилиши мумкин.

Давлат мактабгача таълим муассасасига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинадилар. Ҳозирга қадар мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш 2-6 ёшни ташкил қилган, алоҳида ҳолатларда 7 ёшгача қатнашга рухсат берилган эди.

Заместититель министра Саъдуллаев посетил детский дом в Навоинской области - Sputnik Ўзбекистон
Вазир ўринбосари Саъдуллаев меҳрибонлик уйи муаммоларини ўрганди
Давлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ҳузуридаги Давлат мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссияси томонидан йўлланма асосида амалга оширилади.

Давлат мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир гуруҳидаги бола сони меъёри камида 20 нафар бўлиши, бироқ 25 нафардан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Давлат мактабгача таълим муассасасида ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан бошланади, кейинги йилнинг 1 июнида тугалланади ва янги ўқув йили бошлангунга қадар соғломлаштириш даври давом эттирилади.

Янгиликлар лентаси
0