Ўзбек автосаноати 2016 йилда 30,7 млрд сўм даромад қилди

© Новости УзбекистанаКак делают автомобили GM Uzbekistan
Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўрилган даромаднинг ярми давлат улуши бўйича дивидендларни тўлашга йўналтирилган

TOШКЕНТ, 15 август — Sputnik. 2016 йилда республика автомобилсозлик саноати корхоналари 30,7 млрд сўм даромад кўрди, деб хабар қилмоқда "Ўзавтосаноат" АЖ.

Автопром - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ўзбек автосаноатини ислоҳ қилишни бошлади

Кўрилган даромаднинг ярми —15,3 млрд сўмдан ортиқроғи — давлат улуши бўйича дивидендларни тўлашга йўналтирилган.

Хабарда айтилишича, соф даромаднинг 45%и —13,8 млрд сўмдан ортиқроғи — 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини ривожлантириш дастури доирасида автосаноатга йўналтириш учун қолдирилди.

2017-2021 йилларга мўлжалланган автомобилсозлик саноатини ривожлантириш дастури умумий қиймати 835 млн долларлик 51 инвестицион лойиҳани амалга оширишни ўз ичига олади. Хусусан, иккита янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва мавжудларини модернизация қилиш, енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

2021 йилга келиб ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга ошиши, импортнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати 12,5%га қисқариши, соҳада банд бўлганлар сони 29,4 минг нафарга етиши лозим.

Янгиликлар лентаси
0