ФВВ: Қашқадарёда газ ташувчи автомобилга газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлди

Oбуна бўлиш
"Қарши-Бишкент" автомобил йўлининг 6-7 км орасида "МАН" русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилдан "ЗИЛ-130" русумли суюлтирилган газ ташувчи автомобилга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўзбекистон ФВВ жорий йил 15 август куни Қашқадарё вилоятида содир бўлган газ ташувчи автомобил билан содир бўлган ҳодиса ҳақида расман изоҳ берди.

Қашқадарёда газ ташувчи юк машинаси портлаб кетди

Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 15 август куни тахминан 00:25 ларда Қарши туманидаги «Жанубгаз» АЖ га қарашли ёпиқ автогараж ҳудудидаги "Қарши-Бишкент" автомобил йўлининг 6-7 км орасида "МАН" русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобилдан "ЗИЛ-130" русумли суюлтирилган газ ташувчи автомобилга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган.

Натижада, "ЗИЛ-130" русумли юк автомобил ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олган.

Ҳозирда, жабрланган фуқаро Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Янгиликлар лентаси
0