Ҳодисалар

МХХ ходимлари Жиззахда вилоят судининг судьясини қўлга олишди

© Пресс-служба ГУ МВД РФ / Фотобанкка ўтишЗадержание за взятку
Задержание за взятку - Sputnik Ўзбекистон
У пора эвазига Нафиса Ҳасанованинг турмуш ўртоғи Нўмон Ҳасановга қўйилаётган айбловларни кассацион судда кўриб чиқишга ваъда берган

TOШКЕНТ, 16 август — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармасининг тезкор ходимлари жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судьяси Юнус Сидиқовни қўлга олишди. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, у фуқаро Нафиса Ҳасановадан 300 доллар ва 500 минг сўм пул олган.

У бу пулларга Нафиса Ҳасанованинг турмуш ўртоғи Нўмон Ҳасановга қўйилаётган айбловларни кассацион судда кўриб чиқишга ваъда берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала