Қозоғистон Мудофаа вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

© Wikipedia / Jirka Dl Қозоғистон Мудофаа вазирлиги
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири Сакен Жасузаков бошчилигидаги делегация 17-18-август кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида учрашув ўтказиш ва икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

Қозоғистон делегацияси, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади, бошқа тадбирларда иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0