ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. АҚШда одам савдосида айбланиб уч нафар ўзбек иммигрантлари устидан қидирув эълон қилинган.
Америка Қўшма Штатлари божхона ва иммиграция назорати хизмати (ICE) одам савдоси ва фирибгарликда айбланаётган уч нафар ўзбекистонлик иммигрантларни қидирмоқда.
Муассаса сайтида ёзилишича, улар 32 яшар Рустамжон Шукуров, 35 яшар Санжар Агзамов ва 30 яшар Нодир Юнусовлардир.
АҚШнинг бир нечта махсус хизматлари ва ҳуқуқ тартибот органлари 4 йил давомида GLS фаолияти устидан назорат олиб боришган. Оқибатда, 2009 йилнинг май ойида компанияга меҳнатга ундаш ва чет элликлар билан меҳнат шартномалари борасида фирибгарликка йўл қўйиш бўйича айбловлар эълон қилинган.
Ўшанда ташкилотнинг аксарият ходимлари қўлга олинган. Канзас-Сити ва Сент-Луис, Миссури шаҳарларида одам савдоси қурбонига айланган 40дан зиёд киши қутқариб қолинган. Аммо GLS нинг бир нечта аъзолари қочишга муваффақ бўлган, улар орасида Санжар Агзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуровлар ҳам бўлган.
2010 йилнинг январида суд GLS ходимларига қарши мажбурий меҳнатнинг 59 пункти ва чет элликлар билан меҳнат шартномасини тузишда 20та ҳолатда фирибгарликка йўл қўйганлик бўйича айбловлар эълон қилган.