Жамият

Ўзбекистон ҳукумати вирусли гепатитга қарши курашишга 40 млн доллар ажратди

© Sputnik / Александр Кондратюк / Фотобанкка ўтишМедицинский работник делает укол
Медицинский работник делает укол - Sputnik Ўзбекистон
Бу маблағ инфекцион касалхоналарни замонавий даволаш асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва аҳолини вирус гепатитига қарши ҳар йилда аҳолини эмлаш ишларига сарфланади

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. Ўзбекистон раҳбарияти томонидан 2017-2021 йилларда мамлакатда вирусли гепатитни даволаш ва профилактика қилиш ишларига 40 млн доллар маблағ ажратилади.

Самолет Узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонлик бемор болалар даволаниш учун Германияга жўнатилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 30 млн доллар давлат бюджетидан ва 6,4 млн доллар халқаро грантлар ҳисобидан йўналтирилади.

Бу маблағларга 2018 йилда ҳар бир ҳудудий юқумли касалликлар шифохонасида гепатологик марказлар ташкил этилади. Улар замонавий тиббиёт асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан келаси йилдан "В" турдаги вирусли гепатитга қарши эмлаш ишлари бошланади. Шунингдек, "С" турдаги сурункали вирусли гепатит ва унинг асоратларига қарши қарши даволаш тадбирлари амалга оширилади.

2021 йилга келиб сурункали вирусли гепатит ва унинг асоратларини рўйхатга олиш бўйича электрон тизимни жорий этиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала