Тошкентда мотоциклли инспекторлар илк синов юришини ўтказишди

© Drivers.uzМото ДПС в Ташкенте
Мото ДПС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Агарда мотоотрядлар ўзини оқласа, бу тажриба республиканинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этилади.

TOШКЕНТ, 17 август — Sputnik. Бугун Тошкентда пойтахт ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг инспекторлар отряди синов мақсадида кўчага чиқди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу июлнинг июль ойида махсус отряд тузиш ҳақидаги қарорга имзо чеккан эди. Президент Ички ишлар вазирлигига Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида патрул-йўл хизмати фаолиятини мотоциклларда олиб борувчи отрядлар ташкил этишни топширганди. Агарда мотоотрядлар ўзини оқласа, бу тажриба республиканинг бошқа вилоятларида ҳам жорий этилади.

© Drivers.uzТошкентдаги мотоциклли инспектор
ДПС на мотоциклах в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги мотоциклли инспектор

"Бугун мотоциклчи-инспекторлар отрядининг илк синов юриши ўтказилди. Бу ҳозирча тажриба. Мотоциклчилар дастлабки вақтда марказий кўча ва чорраҳалардаги ҳаракатни назорат қилишлари режалаштирилмоқда. Биринчи босқич октяборь бошига қадар давом этади, шундан сўнг ҳайдовчилар ва мотоциклли отрядларнинг имкониятлари аниқ бўлади. Инспекторлар биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча керакли ашёлар билан таъминланган. Улар махсус рациялар орқали марказий пункт билан боғланишган", — деди ШИИБ вакили.

Янги отряд шунингдек, ҳукумат ва бошқа делегацияларни кутиб олиш ва кузатиб боришда ҳам хизмат кўрсатади. Отряд Honda русумли мотоцикллар билан таъминланган.

Янгиликлар лентаси
0