Академик лицейларга ўқитувчилар тест топшириб, суҳбат орқали ишга олинади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишУчитель в классе
Учитель в классе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номзодга 40 та тест саволи берилади ва 2 соат вақт ажратилади

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қарори билан Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда uzbekistan24.uz хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, ушбу Низом идоравий мансублигидан қатъи назар, барча академик лицейларга нисбатан татбиқ этилади.

Лицейларнинг ўқитувчи лавозимига ўтказиладиган танловда олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар иштирок этади. Лицейларга соатбай ҳақ тўлаш шартларида жалб этиладиган ўқитувчилар танловда иштирок этмаган ҳолда расмийлаштирилади.

Праздник Последний звонок в школах России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда атиги 67 та академик лицей қолади

Лицейларда ўқитувчи лавозими бўшаган кундан бошлаб 10 кун ичида бўш ўқитувчи лавозимига танлов ўтказиш тўғрисида ОАВда, шунингдек, лицейнинг сайтида (агар мавжуд бўлса) эълон берилади.

Номзодлардан ҳужжатларни қабул қилиш ОАВда эълон берилган кундан бошлаб 20 кун давом этади.

Ҳужжат топширган номзодларнинг сони 1 нафардан ошмаса, танлов ўтказилмайди ва лицей танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонни қайтадан беради.

Танлов 2 босқичда – тест ва суҳбат шаклида ўтказилади.

Номзодга 40 та тест саволи берилади ва 2 соат вақт ажратилади. Тест натижалари у ўтказилган кунда номзодларга эълон қилинади. 55 баллдан юқори балл тўплаган номзодлар тестдан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ва улар танловнинг кейинги босқичига қўйилади.

Суҳбат бўш ўқитувчи лавозимининг мутахассислиги ва педагогика бўйича савол-жавоб шаклида ўтказилади. Саволлар билетида 5 та савол бўлиб, тайёрланиш учун 20 дақиқа вақт берилади. Суҳбат натижалари у якунлангандан сўнг номзодларга эълон қилинади. Ўртача арифметик балли "60" баллдан кам бўлган номзод суҳбатдан ўтмаган ҳисобланади. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган номзодлар лицейнинг ўқитувчиси лавозимига тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0