ТИВ Испаниядаги терактларда ўзбекистонликлар жароҳатланмаганини маълум қилди

© Sputnik / Хавьер Луэнго / Медиабанкка ўтишСитуация на месте теракта в Барселоне
Ситуация на месте теракта в Барселоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирликнинг билдиришича, элчихона Испания Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан доимий алоқада бўлиб турибди

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. 17 август куни Каталонияда (Испания) юз берган терактлар оқибатида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси маълумотига таяниб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Ситуация на месте теракта в Барселоне - Sputnik Ўзбекистон
Испаниянинг икки шаҳрида терактлар содир этилди

Вазирликнинг билдиришича, элчихона Испания Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз,пайшанбадан жумага ўтар кечаси Испаниянинг икки шаҳрида террорчилик ҳаракатлари содир этилди. Аввалига Барселонада фургон одамлар устига бостириб борди, сўнгра Камбрильс шаҳрида номаълум кишилар йўловчиларга ҳужум уюштиришди.

Терактлар оқибатида жами 13 киши ҳалок бўлди, юздан ортиқ киши жароҳатланди.

Янгиликлар лентаси
0