Ҳаж зиёратига қорадори ва хорижий валюта олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик қўлга олинди

© SputnikПросмотр сюжета про задержание жителя Самаркандда, который отправлялся в хадж и пытался провезти опий
Просмотр сюжета про задержание жителя Самаркандда, который отправлялся в хадж и пытался провезти опий - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқандлик Шамши Аҳроровнинг багажи божхона назоратидан ўтказилганда сал кам 72 гр опий ва 24 млн сўм эквивалентидаги нақт хорижий валюталар аниқланган

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Жорий йил 11 август куни Самарқанд халқаро аэропортида ҳаж зиёратига қорадори ва валюта олиб ўтмоқчи бўлган Шамши Аҳроров қўлга олинди, деб хабар қилди Uzbekiston24 телеканали.

Контрабанда золота - Sputnik Ўзбекистон
Божхоначилар жорий йил етти ойи давомида 20 кг тилла контрабандасини фош этишди

Хабарда айтилишича, Самарқандлик Шамши Аҳроров бу йил ҳаж сафарига бориш насиб этган ўзбекистонликлардан бири бўлган. Бироқ у ўзининг шайтоний нафсига қул бўлиб, муқаддас амални адо этиш ўрнига Саудия Арабистонга қорадорини яширинча олиб ўтаётганда қўлга тушди.

Муборак ҳаж сафарига бориш бахтига муяссар бўлган инсонларга атрофдагилар ҳавас билан қарашади. Хожи мақомига эришишган отахону-онахоналарга эзгулик ва яхшилик тимсоли сифатида беқиёс ҳурмат-иззат кўрсатилади.

Самарқандлик Шамши Аҳроров ҳам мана шундай ўзбекистонликлар сафида бўлиши мумкин эди.

Жорий йилда ҳаж сафарига бориш насиб бўлган ушбу шахс ўзининг шайтоний нафсига эрк бериши оқибатида ана шундай беқиёс имконини қўлдан бой берди.

Жорий йилнинг 11 август куни Самарқанд халқаро аэропортида ҳам катта тараддуд билан зиёратчилар ҳаж сафарига кузатиш ишлари ташкил қилинди.

Хусусан Самарқанд вилояти божхоначилари томонидан ҳаж зиёратчиларига божхона назоратидан ўтиш тартиб-қоидалари батафсил тушунтирилди.

Шунга қарамай, Шамши Аҳроров ўзининг қинғир ниятидан воз кечмади.

Сотрудники Домодедовской таможни изъяли особо крупную  сумму валюты при попытке незаконного ввоза - Sputnik Ўзбекистон
Домодедово аэропортида катта миқдордаги валюта контрабандаси аниқланди
МХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва божхона ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида унинг режалари чиппакка чиқди.

Ушбу шахсга тегишли багажлар белгиланган тартибда кўздан кечирилганда юклар орасида қурутилган нон бўлакларининг назорат ренген аппаратидаги шубҳали тасвирлари божхоначиларнинг диққатини тортди.

Шундан сўнг, холислар иштирокида ушбу нон бўлаклари синчиклаб текширилганда, улар ичига ҳуфиёна тарзда моҳирлик билан икки дона полиэтилен ўрамлар жойлаштирилганлиги фош этилди.

Бундан ташқари, багажлардан бирининг тутқичлар орасига ҳам худди шундай ўрамлар яширилганлиги аниқланди. Ўрамлар очиб кўрилганда эса улар ичидаги модда сал кам 72 гр опий, яъни қорадори наркотик моддаси эканлиги аниқланди.

© SputnikПросмотр сюжета про задержание жителя Самаркандда, который отправлялся в хадж и пытался провезти опий
Просмотр сюжета про задержание жителя Самаркандда, который отправлялся в хадж и пытался провезти опий    - Sputnik Ўзбекистон
Просмотр сюжета про задержание жителя Самаркандда, который отправлялся в хадж и пытался провезти опий

Қонунбузар шу билан кифояланмаган экан. Кўздан кечириш жараёнида багажлардан бирида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 3800 АҚШ доллари, қўл сумкасида эса 422 АҚШ доллари, шунингдек, Жанубий Корея, Малайзия, Украина, Қозоғистон, Туркия, Саудия Арабистон, Филиппин пул бирликлари борлиги аниқланди.

Человек в маске балаклавы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Наманганда иккита фирибгарлик ҳолатини аниқлади
Холислар иштирокида ўтказилган шахсий кўрик давомида эса Шамши Аҳроров божхоначиларни чалғитишга уриниб, чап оёғидаги пайпоғи ичига ҳам 1500 АҚШ долларини яширганча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош бўлди. Шу тариқа, ушбу шахс жами 24 млн сўм эквивалентидаги нақт хорижий валюталарини божхона назоратидан четлаб ўтиб, олиб чиқишга уринган экан.

Имон-эътиқодини пулга алишган, муборак Каъба зиёратини тижорат сафарига айлантиришга уринган Шамши Аҳроров бу қилмишини ўзи учун мутҳиш оқибатларидан ўз вақтида ҳолос бўлганини билар эканми.

Боиси агарда у наркотик воситаларни Саудия Арабистонига олиб кириш вақтида фош этилганда, ушбу мамлакат қонунчилигига кўра ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин эди.

Давлат томонидан кўрсатилган юксак ғамҳўрлик ва берилган улкан имкониятни суистеъмол қилган Шамши Аҳроровга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0