Хитойда биринчи интернет-суд очилди

© REUTERS / Kim Kyung-HoonЦентральный банк Китая
Центральный банк Китая - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд билан боғлиқ барча жараёнлар интернет-суд сайтида олиб борилади

ТОШКЕНТ, 18 авг — Sputnik. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида биринчи интернет-суд ташкил этилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Китайский и узбекский флаги - Sputnik Ўзбекистон
Хитой ўзбекистонлик мансабдорларга виза бериш тартибини соддалаштирди

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган 36-сессияси давомида мамлакат тарихида биринчи марта интернет-суд ташкил этилиши режаси тасдиқланган эди.

Интернет-суд онлайн-савдодаги фирибгарлик ишлари билан боғлиқ низоларни, онлайн тарзда тузилган қарздорлик шартномаларини ҳамда интернетда муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари билан боғлиқ ишларни кўриб чиқади.

Суд билан боғлиқ барча жараёнлар интерент-суд сайтида олиб борилади. Суд ҳукми эса реал вақт режимида видеотрансляция орқали ўқиб эшиттирилади.

Шаҳар суд тизими кибержиноятлар билан боғлиқ ишларни олиб бораётгани, улар сони эса кундан-кунга ортиб бораётгани таъкидланган. Мисол учун, 2013 йилда суд бу каби 600 та ишни кўриб чиққан бўлса, ўтган йилда уларнинг сони 10 мингдан ошиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0