Жамият

Кичик ҳалқа йўлининг Эски ТошМИдан Шимолий вокзалгача бўлган қисми ёпилади

© nuz.uzРемонт Малой кольцевой дороги в Ташкенте
Ремонт Малой кольцевой дороги в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Қайта таъмирлаш муносабати билан Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг бир бўлаги тўрт кунга автомобил ҳаракати учун ёпилади.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Қайта таъмирлаш муносабати билан Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг бир бўлаги тўрт кунга автомобил ҳаракати учун ёпилади, деб хабар қилмоқда Nuz.uz саҳифаси Тошкент ИИБ хабарига асосан.

"Тошкент Кичик ҳалқа йўлининг Махтумқули (Эски ТошМИ) кўчасидан Амир Темур кўчасигача (Шимолий вокзал) бўлган қисми автотранспорт ҳаракати учун 21 августдан 24 августга қадар ёпилади", — дейилган хабарда.  

Бунга сабаб Кичик ҳалқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси кесишган жойдаги кўприкнинг таъмирланиши экан.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий вокзал яқинидаги йўл ўтказгични қайта қуриш ҳақидаги қарор ушбу йилнинг март ойида қабул қилинган эди. Май ойининг охирида қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Узунлиги 346, кенглиги 30 метр бўлган кўприк қайта таъмирланади ва унга узунлиги 281 ва кенглиги 22 метр бўлган янги бўлак қўшилади. Кўприкнинг икки четидан пиёдалар йўлаклари қурилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала