Жамият

"Ўзбеккино”га янги бош директор тайинланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПиджак на кресле
Пиджак на кресле - Sputnik Ўзбекистон
Миллий агентликнинг собиқ раҳбари Отабек Мусаев ўз вазифасидан озод қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. “Ўзбеккино” миллий агентлигига бош директор этиб илмий-оммабоп фильмлар киностудияси раҳбари Фурқат Зокиров тайинланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон24 телеканали.

Ундан ташқари “Жаҳон адабиёти” журналининг бош редактори Шуҳрат Ризаев “Ўзбеккино”директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Низомий Жалолов иқтисодий масалалар бўйича Миллий  агентлик директори ўринбосари лавозимида қолди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбеккино»нинг собиқ раҳбари, актер ва журналист Отабек Мусаев агентликка 2016 йилнинг январь ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала