Райҳон Ғаниева Star of Asia мукофоти совриндори бўлди

© Sputnik / СтрингерРайхон Ганиева
Райхон Ганиева - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хонанда бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилган

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Хонанда Райҳон Ғаниева Қозоғистонда ўтказилган  Star of Asia фестивали совриндорига айланди.

Хонанда бу ҳақда ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

Оммавий ахборот воситаларида ёзилишича, мусиқий шоу тўғридан-тўғри эфир орқали Ер шарининг 118та давлатига трансляция қилинган. Бу эса бутун Европа, Осиё ва Америка деганидир.

Қозоғистон24 нашри маълумотига кўра, улкан метеорит кўринишида ясалган саҳнада Ўзбекистон, Хитой, Туркия, Озарбайжон, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлатлардан ҳам хонандалар чиқиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0