Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади

© SputnikРоссия ва Тожикистон ҳамкорлигида ўтказилган машғулотлар
Россия ва Тожикистон ҳамкорлигида ўтказилган машғулотлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Марказий Осиёда вазият ностабиллашмоқда. Афғонистонда ҳукумат куч тузилмалари ва Толибон ҳамда "ИД" жангарилари ўртасида қуролли можаро давом этмоқда", - деб иқтибос келтирган Шойгу сўзларидан "Звезда" телеканали

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Россия Афғонистондаги вазият туфайли вазият ностабиллашаётган Марказий Осиёда ўз позицияларини мутсаҳкамламоқда, деб хабар қилди РФ Мудофаа вазири Сергей Шойгу жума куни бўилб ўтган йиғилиш давомида.

АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Афғонистон ва Жанубий Осиёдаги вазият бўйича ўз халқи олдида чиқиш қилади - ОАВ
"Марказий Осиёда вазият ностабиллашмоқда. Афғонистонда ҳукумат куч тузилмалари ва Толибон ҳамда "ИД" жангарилари ўртасида қуролли можаро давом этмоқда", — деб иқтибос келтирган Шойгу сўзларидан "Звезда" телеканали.

Россия Мудофаа вазири ҳарбий окгруг қўмондонлиги Марказий Осиё қуролланган кучлари билан ҳамкорликда амалий тадбирлар ўтказилишига катта эътибор қаратаётганини таъкидлаган.

"Хусусан, жанговор тайёргарлик ҳолатини текшириш мақсадида жорий йилнинг июл ойида тожикистонлик ҳарбий хизматчилар билан ўқ отиш ва "Ураган" ўт очиш реактив тизимидан фойдаланган ҳолда ўт очиш ҳамда "Искандер-М" тезкор-тактик ракета мажмуаси бошқаруви бўйича машғулотлар ўтказилди. Шартли равишда белгиланган душман марралари бўйича тезкор-тактик авиа зарбалар берилди", — деб хабар қилган вазир.

Текширувлар натижасида қўшинлар ўқув-ҳарбий ва ягона тезкор ҳолатда топшириқларни бажаришга тайёр эканликларини тасдиқладилар, деб таъкидлаган ҳарбий муассаса раҳбари.

"Иккинчи ярим йилликда, — деб қайд этган армия генерали Сергей Шойгу, — Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари бўлинмалари билан тезкор ва жанговор тайёргарлик ҳолатлри бўйича ҳамкорликда тадбирлар режалаштирилган".

Янгиликлар лентаси
0