Дунёда

Қирғизистон бош вазири истеъфога чиқмоқда

© Правительство КРСооронбай Жээнбеков
Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон бош вазири Соронбай Жээнбековни марказий сайлов комиссияси президент сайловида иштирок этадиган номзод сифатида рўйхатга олди

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Қирғизистон бош вазири Соронбай Жээнбеков уни марказий сайлов комиссияси расмий рўйхатга олгач у истеъфога чиқишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.

Футболка с надписью Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қирғизистонлик этник ўзбеклар Мирзиёевга очиқ хат йўллашди
"Мен фақат сайлов вақтида бош вазир лавозимида қолишим мумкин эди. Бу ҳақда ҳамкасбларим ҳам айтишган. Лекин мен барча номзодлар билан бир хил бўлишга қарор қилдим. Бугун ваколатларимни тугатилиши ҳақида илтимоснома ёзаман. Ҳозир ҳукумат йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўряпмиз. Тушликдан сўнг аризамни президентга топшираман", — деган журналистларга Жээнбеков.

Жээнбеков, шунингдек, президент этиб сайланадиган тақдирда Алмазбек Атамбаевнинг сиёсатини давом эттиришини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда президент сайловлари жорий йилнинг 15 октябр куни ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader