Ҳодисалар

Олмалиқдаги уйлардан бирида заҳарли илон зарарсизлантирилди

© Sputnik / А. Соломонов / Фотобанкка ўтишМосковский зоопарк
Московский зоопарк - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Инсон ҳаётига хавф солувчи илон аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилган

TOШКЕНТ, 22 август — Sputnik. Олмалиқдаги уйлардан бирида заҳарли илон топилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Олмалиқ шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор навбатчисига фуқаро Н.Ж томонидан уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Илон чақишининг олдини олиш мақсадида навбатчи гуруҳ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига этиб боришган.

Хабарда фуқаронинг уйидан инсон ҳаётига хавф солувчи илон топилгани ва аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилгани айтилмоқда.

Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилган.

Янгиликлар лентаси
0