Жамият

Бухоро вилоятида энг яхши қайнона аниқланди

"Адолатли қайнона" танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган Раъно Ҳамроеванинг сўзларига кўра, қайнона озгина руҳшунос бўлиши шарт

ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Раъно Ҳамроева Бухорода бўлиб ўтган "Адолатли қайнона" кўрик-танловининг вилоят босқичида ғолиб деб топилди, деб хабар қилди Бухоро вилояти матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Шавкат Мирзиёевдан бўлажак қайноналарга маслаҳат
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси вилоят кенгаши, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда 8 қайнона иштирок этган.

Иштирокчиларнинг фарзанд тарбияси, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, партия фаолиятига доир билими ва дунёқараши синовдан ўтказилган.

Ғолибни аниқлашда аёлларнинг ўз маҳалласида ташаббускорлиги, ижтимоий дахлдорлиги, оила ва маҳалла муносабатлари билан боғлиқ миллий анъаналар, ёшларнинг маънавияти, маданияти ва маърифатини янада юксалтириш орқали оилаларда баркамол авлодни улғайтиришдаги ибратли тажрибасига ҳам эътибор қаратилган.

Биринчи ўринни эгаллаган Раъно Ҳамроевага танловнинг мамлакат босқичига йўлланма берилган.

Жамият
Интернетда кўп хотинли "бойлар" мавзуси қизғин муҳокама қилинмоқда
"Тотувлик кўп нарсага боғлиқ, — дейди Р.Ҳамроева. — Аввало, уйингизга келин бўлиб тушган қизни ўз фарзандингиз каби кўришингиз керак. Унинг янги оилавий муҳитга мослашишига кўмаклашиш, оилада учраб турадиган турли келишмовчиликларни вазминлик ва ақл билан ҳал қилишга ўргатиш керак. Қайнона озгина руҳшунос ҳам бўлиши шарт. Биз маҳалла йиғини маслаҳатчиси билан ҳамкорликда оилалардаги муаммоли ҳолатларни ана шу йўл билан ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Кейинги бир йилда ҳудудимизда бирорта ҳам оилавий ажралиш қайд этилмади".

Шунингдек, танловда Жондор туманидан партия аъзоси Солиҳа Қўзиева иккинчи, Когон шаҳар вакиласи Муҳаббат Саидова учинчи ўринни эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader