Киев маркази Вазирлар Маҳкамаси биноси олдида портлаш содир бўлди

© Sergei SUPINSKY / AFPСотрудник правоохранительных органов в центре Киева, Украина
Сотрудник правоохранительных органов в центре Киева, Украина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Киев шаҳридаги портлаш оқибатида 2 нафар киши жароҳатланган. Воқеа жойида тезкор-қидирув гуруҳ ва портлаш техникаси бўйича экспертлар ишламоқда

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бугун Украина мустақиллик куни нишонланмоқда. Киев марказида ҳукумат биноси олдида номаълум предмет портлаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Киев полиция матбуот-хизматига таянган ҳолда хабар қилди.

Регионы России. Крым - Sputnik Ўзбекистон
Нега Ўзбекистондан Қримга тўғридан-тўғри авиапарвоз йўлга қўйилмаяпти

"Портлаш оқибатида 2 киши жароҳатланган. Воқеа жойида тезкор-қидирув гуруҳ ва портлаш техникаси бўйича экспертлар ишламоқда" — деб ёзилган Киев полицияси сайтда.

Полиция содир бўлган портлаш барча барча тавсилотларни ўрганмоқда. Шунингдек, жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритмоқда.

Hromadske.ua нашри берган маълумотларига кўра, портлаш Динамо стадиони ва Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Грушевск кўчасида содир бўлган. Бу жойда Украина мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган ҳарбий техника кўргазмаси жойлашган.

Ҳодиса гувоҳи бўлган Андрей Бурбела ўзининг Facebookдаги саҳифасида портлаш байрам парадидан бир соат ўтгандан сўнг содир бўлганлигини ёзган. Унинг сўзларига кўра, гранатага ўхшаш нарса портлаб кетган. Портлаш оқибатида икки нафар аёл жабрланганлиги ҳамда кўчада йўл тўсилганлигини айтилган.

Янгиликлар лентаси
0