Трамп 4 та давлат фуқароларига АҚШ визасини беришни чекламоқчи

© Sputnik / Ирина Калашникова / Медиабанкка ўтишВизит президента США Д. Трампа в Париж
Визит президента США Д. Трампа в Париж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ визасини бериш бўйича чекловларни қўллаш юзасидан таклифлар Давлат департаменти томонидан кўриб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 4 та давлат фуқароларига виза бериш бўйича чекловларни жорий қилмоқчи, деб хабар қилди РИА Новости.

АҚШ президенти Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Афғонистон ва Жанубий Осиёдаги вазият бўйича ўз халқи олдида чиқиш қилади - ОАВ

Бу борадаги таклиф АҚШ Давлат департаментига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Бу чекловларни Вашингтон билан депортация соҳасида ҳамкорлик қилишни рад этиб келаётган, АҚШдан чиқариб юборилганларни қабул қилмаётган ёки ушбу жараён муддатларини чўзиб келаётган давлатларга нисбатан қўллаш режалаштирилмоқда.

"Бугунги кунда Бош котиб ушбу давлат вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Бизнинг талабларимизга бўйсуниб, ўз фуқароларини олиб кетишларини истаймиз" — деб таъкидлади Давлат департаменти вакили.

Шунингдек, The Washington Times маълумотларига кўра, бу Камбоджа, Эритрея, Гвинея ва Сьерра-Леон давлатлари ҳақида фикр билдирилмоқда.

Президент РФ В. Путин принимает участие в саммите Группы двадцати в Гамбурге - Sputnik Ўзбекистон
Трамп АҚШ дипломатларининг сони қисқартирилганлиги учун Путинга раҳмат айтди
АҚШда ноқонуний мигрантларга қарши курашиш Трампнинг сайлов олдидан берилган асосий ваъдаларида бири ҳисобланади. Трамп президентлик лавозимига сайлангандан бери АҚШдан 167 минг ноқонуний хорижий мигрантлар чиқариб юборилган. Улар асосан Мексика фуқаролари бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал АҚШ ҳукумати россияликларга миграция визаларни беришни тўхтатган эди. Бу жараён 1 сентябрдан қайта тикланади. Аммо эндиликда визаларни фақат Москвада АҚШ элчихонасида олиш мумкин бўлади. Илгари визаларни АҚШнинг Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Владивостокдаги консуллик ваколатхоналар томонидан берилиши мумкин эди.

Янгиликлар лентаси
0