Жамият

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда

© SputnikЖара. Женщина под зонтом спасается от солнца
Жара. Женщина под зонтом спасается от солнца - Sputnik Ўзбекистон
Айрим ҳудудларда, хусусан Тошкентда ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Август ойининг сўнгги ҳафтасида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилади. Бу ҳақда uznews.uz хабар бермоқда.

Аномальная жара в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 26 август куни кечаси +15…+20, кундузи +32…+37, 27-29 август кунлари кечаси +17…+22, кундузи +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17…+22, кундузи +33…+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ўзгарувчан, булутли ҳаво бўлади. Ҳарорат 26 август куни кечаси +17…+22, кундузи +32…+37, 27-29 августда +34…+39 даражани ташкил этади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ўзгарувчан, булутли ҳаво бўлади. 26 август куни кечаси +15…+20, кундузи +32…+37, 27-29 август кунлари кечаси +17…+22, кундузи +34…+39 даража иссиқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала