Андижонда кўп қаватли уй томида ток урган ишчи қутқарилди

© Пресс-служба МЧC УзбекистанаСовместное командно-штабное учение МЧС
Совместное командно-штабное учение МЧС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қутқарувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб келиб, ишчига шошилинч ёрдам кўрсатишди

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Андижонда кўп қаватли уй томида таъмирлаш ишларини бажараётган ишчини ток урди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, қўп қаватли уйда таъмирлаш ишларини бажараётган ишчини ток уриш оқибатида хушини йўқотган. Ҳодиса ҳақида Навбатчилик қисмига ишчининг ҳамкасби қўнғироқ қилиб маълум қилди.

Қутқарувчилар воқеа жойига тезкорлик билан етиб келиб, ишчига шошилинч ёрдам кўрсатишди. ФВВ ходимлари ишчини махсус анжомлар ёрдамида қўп қаватли уй томидан пастга тушириб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширишди.

Янгиликлар лентаси
0