Тошкент вилояти ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари тайинланди

Oбуна бўлиш
Бир неча кун олдин Шавкат Мирзиёев Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларини тайинлаган эди.

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Сайфиддин Низамовни тайинлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

"ТурСтат" таҳлил агентлигининг маълумотларига кўра, МДҲ давлатлари бўйича сайёҳлар ўртасида энг севимли шаҳарлар рўйхатида Тошкент бешинчи ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил август бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистони реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси томонидан 50 млн доллар миқдорида сармоя ажратилиши тўғрисида қарор имзолаган эди.

Ушбу маблағ ҳисобига Тошкент вилоятида янги замонавий меҳмонхоналар, ҳиёбонлар ва соғломлаштириш марказларини барпо этиш кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0