Спорт

Чорак финалга чиққан боксчилар сони бўйича Ўзбекистон Кубани ортда қолдирди

© REUTERS/Peter CziborraЎзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов
Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Гамбургда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик 9 нафар боксчи чорак финалга чиққан

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бир оздан сўнг бокс бўйича Гамбургда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида чорак финал жанглари бўлиб ўтади.

Узбекская олимпийская сборная по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Спорт
Ўзбекистонлик 10 нафар боксчи Германияга жўнаб кетди

Аҳамиятлиси, ўзбекистонлик 9 нафар боксчи чорак финалга чиққан. Бу жаҳон чемпионатида иштирок этаётган мамлакатлар ўртасидаги энг яхши кўрсаткичдир.

Ўзбекистондан кейинги поғоналарни Куба (8 нафар боксчи) ва Қозоғистон (7 нафар боксчи) эгаллаб турибди.

Чорак финалда ўзбекистонлик спортчилар иштирокидаги қуйидаги жанглар бўлиб ўтади:

Ҳасанбой Дўсматов — Амит (Ҳиндистон) (49 кг)

Жасурбек Латипов — Сеибер Сегура (Колумбия) (52 кг)

Элнур Абдураимов — Отар Ераносян (Грузия) (60 кг)

Иқболжон Холдоров — Артём Харутянян (Германия) (64 кг)

Шаҳрам Ғиёсов — Пат МакКормак (Англия) (69 кг)

Исроил Мадримов — Трой Исли (АҚШ) (75 кг)

Бектемир Мелиқўзиев — Ерик Алжанов (Қозоғистон) (81 кг)

Санжар Турсунов — Рой Корвинг (Голландия) (91 кг)

Баҳодир Жалолов — Камишбек Конкабаев (Қозоғистон) (+91 кг).

Янгиликлар лентаси
0