Туризм

Ўзбекистон Хитой ва Россия сайёҳлик бозорларига чиқиш режаларини тайёрламоқда

© Из личного архива Сергея АксеноваМедресе Шердор на площади Регистан в Самарканде
Медресе Шердор на площади Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республика раҳбарияти томонидан Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан биргаликда дунё сайёҳлик истиқболли бозорларига чиқиш стратегияси ва мамлакат брендини ишлаб чиқиш бўйича иш олиб борилади

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда Хитой, Россия, Жанубий Корея, Индонезия ва Малайзия сайёҳлик бозорларига чиқиш бўйича маркетинг режалари ишлаб чиқади. Бу ҳақда қўмита раиси Азиз Абдухакимов Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаи билан ўтказилган учрашуви чоғида маълум қилди.

Ўзбекистондаги сайёҳлик стенди - Sputnik Ўзбекистон
Туризм
Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти БМТ эътиборида

Бундан ташқари, Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда иштирок этади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди.

Учрашувда туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси бўйлаб саёҳатларни оммалаштириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, туризмнинг янги турларини ривожлантириш ва харидоргир туризм маҳсулотлари ишлаб чиқиш, халқаро андозаларга жавоб берадиган замонавий инфратузилма яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган. 2004 йилдан Самарқанд шаҳрида ушбу ташкилотнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда. Ҳамкорлик натижасида ўтган даврда Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жаҳон туризм бозорида тарғиб қилишга қаратилган ўнлаб муҳим лойиҳалар амалга оширилди. Жумладан, 2014 йил октябр ойида Ўзбекистонда ташкилот Ижроия кенгашининг сессияси муваффақиятли ўтказилди, унда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва "Буюк ипак йўли" брендини кенг оммалаштириш бўйича Битим имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0